“ШҲТ мамлакатлари анъанавий (халқ) табобатининг замонавий соғлиқни сақлаш тизимларига интеграцияси” мавзусидаги халқаро форум
10.08.2022
Бугун Тошкент шаҳрида бошланган “ШҲТ мамлакатлари анъанавий (халқ) табобатининг замонавий соғлиқни сақлаш тизимларига интеграцияси” мавзусидаги халқаро форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ж.Абдуллазода ҳамда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари М.Шоранов билан мулоқот ўтказди.
Учрашувларда тиббиёт туризмини ривожлантириш, вирусология, микробиология, иммунология каби қатор йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, соҳага доир қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, мутахассислар малакасини ошириш каби масалалар муҳокама этилди.