Аптаров Зайниддин Норманович, доктор медицинских наук, врач-анестезиолог, хирург

Апрель 13, 2025 - 18:16
 0  25
Аптаров Зайниддин Норманович, доктор медицинских наук, врач-анестезиолог, хирург

Аптаров Зайниддин Нормонович (Зайниддин Норман ўғли) 1966 йилнинг 5 январида Самарқанд  вилояти Хатирчи туманининг Жизмон қишлоғида дурадгор оиласида туғилган. Миллати ўзбек. Олий маълумотли.
     1990 йили Самарқанд Давлат тиббиёт институтини(Университет)даволаш факультетини битирган.1988-1989 йилларда Сам ТИ 1-клиникаси, реаниматология ва анестезиология бўлимида  анестезист бўлиб ишлади.
     1990-1992 йиллар давомида Самарқанд вилоят касалхонасининг жарроҳлик бўлимида дастлаб ўрта тиббиёт ходими, сўнгра жарроҳлик бўйича интернатура курсини ўтади.
     1984 йилдан бошлаб Самарқанд томирлар жарроҳлик марказида “Томирлар шикастланишида томир ичи диссеминацияли қон ивишининг эрта ташхиси” мавзусида номзодлик диссертациянинг ёқлаш учун илмий иш олиб борди ва 2002 йилнинг 11 декабрь санасида ҳимоя қилди.
     1992 йилнинг февралидан бошлаб Тошкент шаҳри 19-оилавий поликлиникасида дастлаб II тоифали кейин I-тоифали жарроҳ бўлиб ишлади. Ҳозирда олий тоифали жарроҳ.
     2006 йилнинг 1 августидан Яккасарой ТТБ-КМП стационар қисми билан шифохонасида жарроҳ бўлиб ишлаб келди. 2018 йилнинг январь ойидан 58-ОП жарроҳ бўлиб ишламоқда.100 яқин илмий мақолалар муаллифи. Шулардан айримлари ”Грудная и сердечно-сосудистая хирургия”, “Хирургия”, “Вестник хирургия”, “European Science Review”,  “Клиническая хирургия”,”Ангиология и сосудистая хирургия”, “Аннали хирургия”, “Бюллетень НЦССХ им.А.Н.Бакулева”, “Ўзбекистон хирургияси” каби журналларда чиққан. Бундан ташқари, 3 монография: “Томирлар шикастланишида ДҚИ”, “Томирлар шикастланиши”, “Травматические повреждения сосудов и их последствия”, 2-рисола: “Биринчи ёрдам кўрсатиш”, “Ўт пуфагини яллиғланиши ва унинг олдини олиши”   ва 2-услубий тавсия ва 5 та услубий қўлланмалар муаллифи.
    1994-2018 йиллар давомида Тошкент  ҳакимлар малакасини ошириш институтида ўз малакасини оширди. 33 та назмий китоблар муаллифи. 2021 йилдан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.2023 йилнинг 21 август куни Дубай шаҳрида бўлиб ўтган Фан бўйича I-жаҳон чемпионатида(тиббиёт соҳасида)чемпион бўлди. 2024 йилнинг 21-25 март куни Рим шаҳрида бўлиб ўтган фан, таълим ва санъат бўйича I-жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди. 2024 йилнинг 15-30 августида фан, таълим ва санъат бўйича I-олимпиада ғолиби Дубай шаҳрида.
Ўтган вақт мабойнида изланувчан, жавобгарликни тўлиқ ҳис этувчи илмий ходим сифатида ўзини фақат ижобий томонини кўрсатиб келди. Беморларни даволашда янги усулларни қўллаш борасида ўзи устида тинимсиз ишлаб келмоқда. Ҳозирда “Томирлар шикастланиши ва улар оқибатларининг ташхиси, жарроҳлик йўли билан даволашни муқобиллаштириш”мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш арафасида(Академик В.Воҳидов номидаги РИХИАТМ тадқиқотчи). Бунинг натижасида 50 дан кўп мақолаларни хорижий журналларда эълон қилди. 2025 йилнинг 15 февралида “Томирлар шикастланиши ва улар оқибатларининг ташхиси, жарроҳлик йўли билан даволашни муқобиллаштириш”мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
   Ўзининг  ишчанлиги ва пок виждонлиги билан ходимлар ўртасида обрў эътибор қозонган. Жамоат ишларида фаол қатнашади. Уйланган: икки фарзанди бор.

Труды Зайниддина Нормановича представлены в Государственной научной медицинской библиотеке МЗ РУз

Сегодня  в гостях ГНМБ на Проекте «История доктора», наш уважаемый читатель (с 1979 года) Аптаров Зайниддин Норманович, доктор медицинских наук, врач-анестезиолог, хирург

Смотрите нас на https://medtube.uzmedlib.uz/

Какова ваша реакция?

like

dislike

love

funny

angry

sad

wow