Абдуллаев Шариф Юлдашевич, профессор, врач-стоматолог, зав.кафедры "ЧЛХ" ТГСИ

Абдуллаев Шариф Юлдашевич
Абдуллаев Шариф Юлдашевич 1952 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1974 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтининг стоматология факультетини тамомлаган, мутахассислиги бўйича шифокор- стоматолог.
Меҳнат фаолиятини 1974 йил Тошкент давлат тиббиёт институтида ўқишни тугатгандан сўнг Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар стоматология поликлиникасида, Тошкент шаҳар 2-стоматология поликлиникасида, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасида шифокор стоматолог бўлиб ишлади. 1980-1982 йилларда ҳарбий хизматда бўлган.
1982 йилдан ТошДавТИ жарроҳлик стоматологияси кафедраси ассистенти, 1985-1988 йиллар Москва Марказий Стоматология илмий текшириш институти аспиранти, 1988 йили Москва марказий Стоматология илмий текшириш институти илмий кеншгашида “Клиника, диагностика и лечение больных с флегмонами дна полости рта” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. 1989-1997 йиллар ТошДавТИ жарроҳлик стоматологияси кафедраси ассистенти, шу даврларда аввал факультет талабалар уюшмаси, кейинчалик стоматология факультети профессор- ўқитувчилари касаба уюшмаси раиси лавозимида фаолият юритган. Номзодлик диссертацияни ёқлаб, ТошДавТИ хирургик стоматология кафедрасига ишга қайтгандан сўнг, профессор Маҳкамов Эргаш Убайдуллаевичнинг тавсияси ва бевосита раҳбарлиги остида “Пастки жағ нуқсонларини шиша-кристалл моддалари билан пластика қилиш” мавзусида докторлик диссертацияси илмий ишини бошлаб 2000 йил бу диссертация ишини мувафақиятли ҳимоя қилган.
1997-2002 йилларда шу кафедра доценти, 2002-2005 йиллар - ТошДавТИ жарроҳлик стоматологияси кафедраси профессори, мудири бўлиб ишлади.
2000-2005 йилларда Стоматология факультети декан муовини, 2006-2007 йилларда ТТА стоматология факультети декан муовини лавозимларида фаолият юритган.2002-2008 йилларда Тошкент давлат тиббиёт институти, кейинроқ Тошкент тиббиёт академияси қошидаги ихтисослашган илмий кенгаш котиби лавозимида ишлаган.
2005 йилдан 2014 йилгача ТТА хирургик стоматология кафедраси профессори лавозимида ишлаган.
2014-2017 йилларда Тошкент давлат стоматология интситути Юз-жағ жарроҳлиги кафедраси профессори бўлиб ишлаган.
2017 йилдан ҳозирги вақтга қадар Тошкент давлат стоматология интитути Юз- жағ касалликлари ва жароҳатлари кафедраси мудири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Умумий меҳнат стажи – 48 йил, педагогик стажи – 40 йил.
Абдуллаев Шариф Юлдашевич институтимизнинг таниқли ва обрўли тиббиёт ходими. У “Юз-жағ травматологияси” мавзусида дарслик, шу мавзуда электрон дарслик, ўқув-қўлланма, ўкув-услубий қўлланмалар, хорижий илмий журналларда илмий мақолалар, бир неча ихтиро ва дастурлар муаллифидир.
У ўқитишнинг илғор педагогик технологияларини замонавий янгиликлар билан уйғун боғлаган ҳолда магистрларга, клиник ординаторларга сабоқ беради.
Ш.Ю. Абдуллаев ва кафедра ходимлари Асфандиёров номидаги Олма-Ота тиббиёт унивеситети, Туркистон вилояти Турк-Қозоқ қўшма тиббиёт университети хирургик стоматология кафедраси профессор ўқитувчилари билан ўқув ва илмий фаолиятда яқин муносабатлар ўрнатиб, академик мобиллик ва халқаро илмий амалий анжуманларни мунтазам равишда ўтказиб келишмоқда.
Бир неча йиллардан бери “Стоматология” илмий-амалий журнали таҳрир ҳаяъати аъзоси сифатида фаолият юритади.
Тошкент давлат стоматология институти қошидаги илмий семинар аъзоси.
Унинг раҳбарлигида бир неча магистрлик, 2 та тиббиёт фанлари доктори, 7 та тиббиёт фанлари номзодлари тайёрланган.
У ўз ишига фидоий, камтарин инсон, жонкуяр олим, мураббийлик маҳорати ва илмий ижодкорлик қобилияти ва улкан тажрибаси билан Республикамиз зиёлилари орасида ҳурмат қозонган.
Какова ваша реакция?






